Англия грандлари зўр тўпурарни чақиряпти

  • 27 ноябрь, 2021, 13:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия грандлари – “Ливерпуль” ва “Челси” Португалия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган ҳужумкор футболчи Луис Диасни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Аслида колумбиялик ярим ҳимоячини Жозе Моуриньо ҳам ўз жамоасига олиб келмоқчи эди. Бироқ, “Рома” бу футболчи учун курашда Англия клубларига бас кела олмайди.

24 ёшли футболчи жорий мавсум юқори савияда ўтказмоқда. У “Порту” таркибида барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди.

Луис Диас голларининг аксариятини чап қанотдан уюштирилган ҳужумлар  орқали киритгани ҳам мутахассислар эътиборидан четда қолмади.

“Порту” ўзини кўрсатаётган футболчини 80 миллион евро атрофида баҳолаяпти ва яхши таклиф бўлса, ёзда уни қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!