Англия ҳужумчиси "Вест Хэм"ни кучайтиради
“Вест Хэм” жамоанинг асосий ижрочиларидан бирига айланишга қодир бўлган марказий ҳужумчи қидирмоқда.
Айни пайтда бу жамоа раҳбарияти эътиборини Англия терма жамоаси форварди Каллум Уилсонга қаратган. Уилосон ўйнаётган “Борнмут” қуйи лигага тушиб кетди ва ҳужумчи мамлакат бош жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиши учун премьер-лигада тўп суриши керак.
Шунинг учун 28 ёшли форвард АПЛ клубларидан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Каллум Уилсон “Борнмут”га олти мавсум давомида садоқат билан хизмат қилди. У бу клуб таркибида 171 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 61 та тўп киритди.
Фикрлар