
Англия камбэк амалга ошириб, иккинчи финалчига айланди
"Евро-2024"нинг ярим финалидан ўрин олган Нидерландия - Англия ўйинида инглизлар ғалаба қозонди.
Дастлаб, Симонс ҳисобни очган бўлса, Кейн имкониятларни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларда Уоткинс жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Англия финалда Испанияга қарши майдонга тушади.
Фикрлар