Англия клуби “Рома”дан ҳужумчи олади

“Рома” раҳбарияти жорий мавсумни бўш ўтказаётган Тэмми Абрахамдан воз кечишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Ўтган ёзда англиялик тўпурарни бир неча гранд клублар сўраган, лекин римликларни  уни олиб қолган эди.

Ҳозир бу харидорларнинг аксарияти фикрини ўзгартирган. Лекин “Астон Вилла” ҳамон Абрахамни ўз сафида кўрмоқчи.

Абрахамни тарбиялаган “Челси”да 2023 йилнинг ёзида уни 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. Лекин лондонликлар ҳам кўрсаткичлари пасайиб кетган ўйинчини қайтариш фикридан воз кечди. Бу вазиятдан “Астон Вилла” фойдаланиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!