Англия клуби трансфер харажатларида саудияликлардан ўзиб кетди
Ёзда трансер бозори қайнамоқда. Айниқса, охирги ярим йилда Саудия Арабистони Европада ном қозонган ўйинчиларни бирин-кетин сотиб олаётгани мухлису мутахассислар эътиборини ўзига тортмоқда.
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали ёзги трансферлар ойнаси очилганидан бери энг кўп харажат қилган жамоалар рейтингини тузжи.
Унга кўра, “Арсенал” араб шайхларидан ҳам кўп сарфлаётгани маълум бўлди.
Портал маълумотига кўра, “тўпчилар” таркибини кучайтириш учун янги ўйинчиларга 211 миллион евро сарфлаб бўлган. Улар ҳали трансфер бозоридан чиққани йўқ.
Маблаҳ масаласида ҳар қандай муаммодан ҳоли бўлган “Ал-Ҳилол” ҳозиргача 176,6 миллион евро харажат қилди.
ПСЖ таркибини кучайтириш учун 138 миллион еврога янги ижрочиларни олиб кетди.
Харажатлар рейтингининг қолган ўринларини “Реал” (128,5 млн евро), “Тоттенхэм” (124,7 млн евро), “Ньюкасл” (99 млн евро) ва “Ливерпуль” (99 млн. Евро) эгаллади.
Фикрлар