Англия клублари 15 ёшли “монстр”ни талашяпти

The Athletic нашри журналисти Жордан Кэмпбелл Шотландия чемпионатида иштирок этаётган “Абердин” жамоаси вакили 15 ёшли Льюис Кэрролл ҳақида маълумот тарқатди.  

Экспертлар бу футболчининг иқтидорини юқори баҳоламоқда ва ўйин услуби туфайли “Манчестер Сити” ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунзга қиёслашяпти.

Сўнгги маълумотларга қараганда, бўйи баланд ёш ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг икки гранд клуби – “Челси” ва “Арсенал” жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Кэрролл ҳимоя марказида ишончли ўйнай олади. Унинг бу хусусияти мутахассислар томонидан алоҳида тилга олинмоқда.

Англиянинг ҳар икки клуби Льюис Кэрроллни жорий мавсум якунланганидан кейин ёзги трансферлар ойнаси даврида харид қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!