Англия кубоги. "Арсенал" экстра таймларда "Ньюкасл" устидан ғалаба қозонди
"Канонирлар" ирода кўрсатди.
Ҳозиргина Англия кубогининг 3-раундидан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 2:0 ҳисобида “канонирлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг асосий бўлимлари 0:0 ҳисобида дуранг билан якунлангач, жамоалар қўшимча бўлимларда курашни давом эттирди. Экстра таймларда эса омад “Арсенал”га кулиб боқди ва Эмиль Смит-Роу (109') ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянгн (117') томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди.
Арсенал | Кубок ФА 3-тур 09/01/2021, 22:30
2 :0 ![]() Тугади (Экстра) | Ньюкасл |
Стадион: Emirates Stadium 0 томошабин |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар