Англия кубоги.
Ads

Ҳозиргина Англия кубоги чорак финал босқичи доирасида “Лестер Сити” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувда “аристократлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Даставвал 42-дақиқада Альваро Мората Виллианнинг узатмасидан сўнг гол киритиб, ҳисобни очди. 76-дақиқада эса Жейми Варди мувозанатни тиклади.

Асосий вақтда кучлар тенг келгач, ғолибни аниқлаш учун қўшимча бўлимларга мурожаат этилди. Экстра таймда эса заҳирадан майдонга тушган Педро гол киритиб, лондонликларни ярим финалга олиб чиқди.

Англия кубоги. Чорак финал

Лестер – Челси 1:2 (0:1, 1:0, 0:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 42 Мората, 1:1 – 76 Варди, 1:2 – 105 Педро.

Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон (Диабате, 105), Магуайр, Марез, Иборра (Адриен Силва, 105), Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 115), Ихеаначо (Окадзаки, 68), Варди.

Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 101), Рюдигер, Мозес, Виллиан (Педро, 92), Канте, Азар, Бакайоко (Фабрегас, 46), Алонсо, Мората (Жиру, 105).

Огоҳлантиришлар: Магуайр (25), Бакайоко (45), Мозес (89).