Англия Кубоги. "МЮ" ишончли тарзда "Рединг"ни таслим қилди

 

Англия Кубоги 3-босқичида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Рединг" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли, муросасиз ва рекорд қайд этилган ўйинда манкунианлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 7-дақиқасида Уэйн Руни ҳисобни очиб, "МЮ" учун голлари сонини 249 тага етказиб,  афсонавий сэр Бобби Чарльтонга тенглашиб олди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди. 

15-дақиқада Антони Марсьяль ҳисобни оширди — 2:0. Ўйиннинг 75 ва 79-дақиқаларида Маркус Рэшфорд ўз номини таблога ёздирди. 

Шу тариқа, амалдаги Кубок соҳиби мусобақанинг 4-босқичига йўл олди. 

Манчестер Юнайтед – Рединг 4:0

Голлар: 1:0 – 7 Руни, 2:0 – 15 Марсьяль, 3:0 – 75 Рэшфорд, 4:0 – 79 Рэшфорд.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Блинд, Рохо (Жонс, 19), Смоллинг, Янг, Мата (Швайнштайгер, 78), Феллайни, Кэррик (Фосу-Менса, 78), Рэшфорд, Руни, Марсьяль.

Рединг – Аль-Хабси, Мур, Блэккетт (Обита, 46), Гантер, Эванс (Свифт, 57), Беренс, Келли, ван ден Берг, Уильямс, Макклири, Керморган (Сэмюэл, 77).

Огоҳлантириш: Янг (54).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!