Англия кубоги ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" Англия кубоги 1/2 финал босқичи доирасида "Челси" билан баҳс олиб боради.

Бу иккала клуб учун жорий мавсумдаги 4 ўзаро учрашуви бўлади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ортда қолган барча уч баҳсда манкунианликлар лондонликларни (4:0 ва 2:0 - АПЛ, 2:1 Англия лига кубогида) мағлуб этди.

Иккинчи ярим финал жуфтлиги эса "Манчестер Сити"/"Ньюкасл" - "Арсенал" ўртасида бўлиб ўтади. Ярим финал баҳслари 18-19 июль кунлари "Уэмбли" стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!