Англия Кубогида бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди

 

Англия Кубоги 3-босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз поёнига етди. Унда бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. 

Шанба дастуридан ўрин олган илк ўйинда "МЮ" 4:0 ҳисобида "Рединг"ни таслим қилганди. Бироз аввал эса "Эвертон" ўз майдонида 1:2 ҳисобида Англия чемпиони "Лестер"га мағлуб бўлди

АПЛ вакили "Вест Бромвич" кутилмаганда қуйи дивизион иштирокчиси "Дерби Каунти"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Премьер-лиганинг яна бир иштирокчиси "Сток Сити" қуйи лига вакили "Вулверхэмптон"га 0:2 ҳисобида таслим бўлди. 

Қолган натижалар билан қуйида танишинг:

Вест Бромвич – Дерби Каунти 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар
: 1:0 – 35 Филлипс, 1:1 – 51 Бент, 1:2 – 54 Инс.

Сток Сити – Вулверхэмптон 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар
: 0:1 – 29 Элдер Кошта, 0:2 – 80 Доэрти.

Халл – Суонси 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 78 Эрнандес, 2:0 – 90 Таймон.

Бирмингем – Ньюкасл 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар
: 0:1 – 5 Мерфи, 1:1 – 42 Юткевич.

Норвич – Саутгемптон 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар
: 0:1 – 38 ван Дейк, 1:1 – 52, пенальти Уиттакер, 1:2 – 67 Йосида, 2:2 – 90 Нейсмит.

Миллуолл – Борнмут 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 26 Морисон, 2:0 – 49 Каммингс, 3:0 – 90 Фергюсон.

Сандерленд – Бернли 0:0 (0:0, 0:0)

Қайд этиш керакки, дуранг қайд этилган учрашувларда жавоб ўйини бўлиб ўтади. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!