Англия лига кубоги: "Манчестер Юнайтед" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, ярим финалга йўл олди
МЮ навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
"Манчестер Юнайтед" Англия лига кубоги чорак финалида "Эвертон" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар бутун ўйин давомида навбати билан ҳужум ташкил қилишди. 88-дақиқада Эдинсон Кавани жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг қўшимча дақиқаларда Антони Марсьяль дарвозабон билан бирга-бир вазиятни гол билан якунлади.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди
Эвертон | АФЛ Кубоги round_Quarter Finals 24/12/2020, 01:00
0 :2 ![]() Тугади | Ман. Юнайтед
|
Стадион: Goodison Park 2000 томошабин |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар