Англия лига кубоги ярим финалидаги Манчестер дербиларининг саналари маълум бўлди

Хабарингиз бор Англия лига кубоги ярим финал босқичида Манчестер шаҳрининг икки жамоаси – “Сити” ҳамда “Юнайтед” ўзаро баҳс олиб боради.

Бугун ушбу жамоалар ўртасидаги беллашув саналари маълум бўлди. Унга кўра дастлабки учрашув 2020 йилнинг 7 январь куни “Олд Траффорд”да, жавоб баҳси эса 29 январь куни “Этихад”да бўлади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ярим финал жуфтлигида “Лестер” ва “Астон Вилла” жамоалари кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!