Англия Лига кубогида ҳам VARдан фойдаланилади
Англия Лига кубогининг тўртта ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади.
Sky Sports хабарига кўра, Эвертон – Ротерэм, Брайтон – Саутгемптон, Лестер – Флитвуд ва Фулхэм – Эксетер учрашувларида видеассистентларга ишонилади.
Қайд этиш жоиз, Европанинг бир қатор миллий чемпионатларида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. Ўтган мавсумдан Италия А Сериясида синаб кўрилди. Бу мавсумдан эса Испания Ла Лигасида ҳам видеотакрорлардан фойдаланиладиган бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар