Англия Лига кубогида катта ўзгаришлар бўлади

Англия Лига кубоги баҳслари келгуси мавсумдан бошқача форматда ўтади. Бир ўйиндан иборат бўлган ўйиннинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, эндиликда қўшимча бўлимларга эмас, бирданига  пенальтилар сериясига мурожаат этилади холос.

Ўз навбатида пеналтилар серияси ҳам “АBBА “ кўринишида тепилишини қайд этиш жоиз. Дастлабки икки босқичда  қур’а ташлашда сараланган жамоалар ибораси ҳам эндиликда йўқ бўлади.

Шунингдек, келгуси мавсумдан Англия Лига кубогида ҳам  АПЛдаги  сингари (келгуси мавсумдан ишга тушади) ўйинда видеотакрорлар (ВАР)дан фойдаланилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!