Англия Мбаппени тўхтатиш учун Моуриньо услубидан фойдаланмоқчи

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Англия - Франция учрашувига гувоҳ бўламиз. Чемпионатда ажойиб ўйинлар кўрсатаётган Килиан Мбаппе “уч шерлар”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Аввалроқ, унинг кичик жароҳати борлиги айтилаётганди. Англия ПСЖ ҳужумчисига қарши қайси услубдан фойдаланишини терма жамоанинг ёрдамчи мураббийи Стив Холланд айтди.

“Менимча, сайёрамизда алоҳида эътибор бериш керак бўлган кам сонли футболчилар мавжуд. Улар орасида Мбаппе ҳам бор. Унга қарши ўзимизни йўқотиб қўймаслигимиз керак. Мен Моуриньо билан анча йиллар олдин бу ҳақда гаплашганман. Ўша вақтда у ”Реал”да ишларди. “Барселона”га қарши ўйинларда Дани Алвеш Мадрид футболчиларига қийинчилик туғдирарди. У ҳужумда ажойиб ўйнарди. Моур бу футболчига қарши Роналдудан фойдаланишни бошлади. У ҳимояда яхши ўйнай олмасди. Бу унинг камчилиги эди. Биз ҳам ҳар бир футболчининг камчилигини топиб, шунга қараб ҳаракат қилишимиз керак”, – деди 52 ёшли мутахассис.

“Англия фақат бир ўйинчига қарши ҳаракатланмайди. Мбаппе бизга қандай хавф туғдирса, бизнинг футболчилар ҳам уларга шундай хавф туғдира олади”, - дея қўшимча қилди Холланд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!