Англия премьер-лигаси. "Челси" - "Лестер": Матнли трансляция

Бироздан сўнг АПЛ 4-туридан ўрин олган "Челси" - "Лестер" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. "Челси" ўз уйида "Лестер"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Ўзгариш. Тилеманс ўрнига Ндиди баҳсга қўшилди.

  • 86'

    Амартининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

  • 83'

    Варди бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 78'

    Менди яна бир бор Вардининг зарбасини қайтариб қолди.

  • 75'

    "Челси"да ўзгариш. Жоржиньо ўз ўрнини Матео Ковачичга бўшатиб берди.

  • 72'

    Мендидан яна бир сейв.

  • 69'

    Ихеаначонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 66'

    ГОООООООООЛ! Барнс қанотдан кучли зарбаси эвазига ҳисобни қисқартирди - 2:1.

  • 62'

    ГОООООООООЛ! Жеймснинг узатмасидан сўнг Стерлинг иккинчи голини урди. 

  • 58'

    Барсннинг зарбасидан сўнг тўпни Менди эгаллаб олди.

  • 56'

    "Лестер" сафида ўзгариш. Прат ва Сумаре ўз ўрнини Айозе ҳамда Ихеаначога бўшатиб берди.

  • 55'

    Майдон марказида Хаверцга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 53'

    "Челси"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли энди 75 фоизга етди.

  • 50'

    Кукурелья ва Стерлинг яна бир хавфли вазиятни юзага келтирди. Аммо Раҳимнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 47'

    ГООООООЛ! Кукурельянинг қанотдан узатиб берган пасидан сўнг Стерлинг ажойиб ҳаракатлари эвазига ҳисобни очди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Варди дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 42'

    Рис Жеймснинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 40'

    Стерлингга нисбатан ишлатган фоли учун Жеймс Пратга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 37'

    Лондонликлар бир киши кам бўлиб 72 фоиз тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 34'

    "Лестер" футболчиси Барнснинг голи инобатга олинмади. Бу вазиятда ҳакам дарвозабонга нисбатан қўполлик борлигини маълум қилди.

  • 31'

    "Лестер" бир киши кам бўлиб қолган "Челси" дарвозаси олдида ҳужумлар амалга оширмоқда.

  • 28'

    Галлагер қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

  • 25'

    Ушбу ўйинда "Челси"нинг ғалабаси учун 46, "Лестер"га эса 23 фоиз кўрсатилган.

  • 22'

    Конор Галлагерга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 20'

    Эванс жароҳат олгани маълум бўлди. У захирага олиниши мумкин.

  • 18'

    Жонни Эванс жамоасини яққол голдан сақлаб қолди. У бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Хаверцни тўхтатиб қолди.

  • 16'

    "Аристократлар" босимни оширмоқда.

  • 13'

    Пенальти йўқ. ВАР ушбу вазиятда офсайд борлигини қайд этди.

  • 12'

    Хадсон-Одои рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам "Челси" фойдасига пенальти белгилаши мумкин. 

  • 11'

    Стерлинг меҳмонлар вакили Тилемансга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 9'

    Лондонликлар марказ бўйлаб тўпни назорат қилиб турибди.

  • 7'

    Стерлингдан ажойиб узатма, Хадсон-Одоининг зарбасини "Лестер" посбони Дэниель Уорд қайтарди.

  • 4'

    "Челси" дастлабки дақиқаларда назоратни ўз қўлига олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Челси" кўк, "Лестер" қора рангли либосларда тўп тепади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!