Англия премьер-лигаси. МЮни ютган "Брайтон" энди "Вест Хэм"ни мағлуб этди

АПЛ 3-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Брайтон" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Ғалаба қозонган жамоа сафида голларга Маккалистер  ва Троссард муаллифлик қилди. Мезбонларга бу ўйинда гол уриш насиб этмади. 

Шу тариқа, "Брайтон" очколари сонини 7 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 4-ўринга қайтиб олди. "Вест Хэм" бирорта очкосиз ҳолатда жадвалнинг энг қуйи поғонасини банд этган.

  • Премьер-лига
  • 3-тур

Вест Хэм

0 : 2

21/08/2022, 18:00

Брайтон

  • Алексис Макаллистер 22'
  • Леандро Троссард 66'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!