Англия сардори Бразилияга қарши баҳсда жароҳат олди
Англия - Бразилия учрашувида "уч шерлар"ни капитан сифатида майдонга бошлаб чиққан Кайл Уокер мажбурий тарзда алмаштирилди. Унинг ўрнига эса Эзри Конса баҳсга қўшилди. Шу билан бирга, сардорлик боғич Харри Магуайрга топширилди.
Дастлаб, ҳимоячи ўйинни давом эттирмоқчи бўлди. Аммо барибир захирага олинди. Уокернинг сафга қайтиши учун қанча вақт кетиши ҳали аниқ эмас.
"Манчестер Сити"ни олдинда муҳим учрашувлар кутиб турибди. Клуб икки ҳафтани ичида 4 та ўйин ўтказади. Шулардан бири "Реал"га қарши сафар баҳсидир.
Фикрлар