Англия суперклуби 9-трансферни уддалади. Олдинда яна иккита нишон бор!
Сўнгги йилларда янги ўйинчи харид қилиш бўйича “Челси”нинг олдига тушадиган клуб топилмаяпти.
Лондон клуби раҳбарияти ҳар бир янги бош мураббийга талабига кўра, истаган футболчисини олиб бермоқда. Бироқ юқори натижалардан дарак йўқ.
Янги мавсумга жамоани Энцо Мареска тайёрляпти. Бу ёз “аристократлар” 9-трансферни амалга ошириб бўлди. Жамоа энди “Генк”дан таклиф этилган дарвозабон Майк Пендерсга ҳам эгалик қилади.
Янги мавсум олдидан “Челси” трансфер қилган ўйинчилар билан танишинг:
Тосин Адарабиойо (“Фулхэм”).
Омари Келлиман (“Астон Вилла”).
Ренато Вейга (“Базель”).
Кирнан Дьюсбери-Холл (“Лестер Сити”).
Марк Гиу (“Барселона”).
Калеб Уайли (“Аталанта”).
Филип Йоргенсен (“Вильярреал”).
Эстевао Виллиан (“Палмейрас”, клубга 2025 йили қўшилади).
Майк Пендерс (“Генк”).
Маълумотларга қараганда, лондонликлар бу ёз “Бока Хуниорс” марказий ҳимоячиси Аарон Ансельминони кутмоқда. Шунингдек, жамоа “Наполи” тўпурари Виктор Осимхенга ҳам оғиз солган.
Фикрлар