Англия тарихда илгари бўлмаган натижани қайд этди

  • 17 ноябрь, 07:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Европа минтақаси саралаш турнири ўнинчи турида Албания футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Сафарда ўтказилган баҳсда Ҳарри Кейн икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, инглизларнинг муҳим ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Англия терма жамоаси ўз тарихида илк бор қаторасига 11 та расмий учрашувда ғолиб чиқиб, тарихий рекорд ўрнатди.

Бу серия 2024 йилнинг октябрида Англия терма жамоаси Европа Миллатлар лигаси доирасида Финляндияни 3:1 ҳисобида мағлуб этгани ўйиндан бошланган. Кейинчалик инглизлар Миллатлар лигасида Грецияни 3:0, Ирландияни 5:0 ҳисобида енгди. Жаҳон чемпионати саралашида эса, улар Албаниядан  икки бор 2:0, Латвиядан 3:0, 5:0, Андоррадан 1:0, 2:0, Сербиядан 5:0, 2:0 ғисобида устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!