Англия терма жамоаси базаси яқинида отишма содир бўлди
АҚШнинг Миссури штатида, "ЖЧ-2026" вақтида Англия терма жамоаси жойлашган база яқинида отишма содир бўлди.
"The Athletic" нашри маълумотига кўра, ҳодиса натижасида тўққиз киши жароҳат олган. Воқеа жамоа қароргоҳига яқин ҳудудда юз берганидан сўнг, жойга тезкор хизматлар етиб келган.
Ҳозирча жабрланганларнинг аҳволи ва ҳодиса содир бўлган аниқ жой бўйича қўшимча маълумот берилмаган.
Ушбу воқеа Жаҳон чемпионати иштирокчилари билан боғлиқ объектлар атрофидаги хавфсизлик чораларига бўлган эътиборни янада оширди.
Маълумот учун, мундиал АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Канзас-Сити эса турнирнинг АҚШдаги мезбон шаҳарларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирча ҳодисанинг Англия терма жамоаси режалари ёки базанинг иш фаолиятига таъсири ҳақида расмий баёнот берилмаган. Қўшимча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мусобақа ташкилотчилари томонидан кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар