Англия терма жамоаси дарвозабони "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди

"Эвертон" клуби дарвозабони Жордан Пикфорд ўзига "Челси"дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен юқори даражада ўйнашни давом эттиришим керак, трансфер ҳақидаги ҳаёлларни эса кейинроққа қолдираман. Чунки, улар мени чалғитмасликлари керак. Шунинг учун ҳам мен бор эътиборимни фақат майдондаги ўйинимга қаратаман.

Менинг “Эвертон” билан шартномам бор ва шу боис бошқалар ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ”, - дейди Пикфорд.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча 24 ёшли Англия терма жамоаси посбони “ирисчилар” билан амалдаги шартномасини 2024 йилгача узайтирган эди. У жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!