Англия терма жамоаси ҳимоясида ўзгариш бўлиши мумкин

Саутгейт март ойида Леви Колвиллни терма жамоанинг йиғинига чақиришни ўйламоқда.

"Брайтон" ҳимоячиси Колвилл март ойидаги халқаро танаффусда Англия терма жамоаси сафида дебют қилиши мумкин.

Журналист Дэвид Орнштейннинг ёзишича, футболчи жорий мавсумдаги ўйинлари билан "уч шерлар" бош мураббийи Гарет Саутгейтни ҳайратда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Колвилл "Брайтон"да ижара асосида тўп тепади. Ҳимоячининг трансфер ҳуқуқлари "Челси" клубига тегишли.

Жорий мавсумда 19 ёшли Колвилл Англия премьер-лигасида 7 та ўйин ўтказди ва бирорта ҳам гол ура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!