Англия терма жамоаси Мексика мухлисларига қарши махсус чора кўради
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финали олдидан футболчиларнинг осойишта ухлашини таъминлаш учун қўшимча хавфсизлик чораларини кўрмоқда.
⠀
Томас Тухель шогирдлари кейинги босқичда Мексикага қарши баҳс олиб боради. Учрашув Мехикодаги машҳур "Ацтека" стадионида бўлиб ўтади.
⠀
Аввалроқ Эквадор терма жамоаси футболчилари Мексикага қарши ўйиндан олдин тунги пайт меҳмонхона атрофида портлатилган нарсалар сабаб яхши дам ололмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
⠀
BBC маълумотига кўра, Англия терма жамоаси жойлашадиган меҳмонхона манзилини сир сақлашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу маълумот ижтимоий тармоқлар орқали тарқаб кетишидан хавотир бор. Шу сабабли, ўзлари билан қулоқчин ёки уйқу ниқобини олиб келмаган футболчи ва ходимларга табиий уйқу воситалари тақдим этилади.
⠀
The Athletic хабарига кўра, Англия терма жамоаси меҳмонхонаси атрофига қўшимча тўсиқлар ҳам ўрнатилади.

Фикрлар