Англия терма жамоаси собиқ сардори АҚШ термасини бошқармоқчи

Англия терма жамоаси собиқ сардори Сол Кэмпбелл мураббий сифатида АҚШ терма жамоасини бошқариш ниятида эканлигини яшириб ўтирмади. Эслатиб ўтиш лозимки, АҚШликлар айни дамда бош мураббийсиз қолишган. Боиси, Брюс Арена терма жамоани ЖЧ-2018га олиб чиқолмагач, истеъфога чиқарилган эди.

“Қўшма штатларда футболга катта маблағ сарфланди ва ўйлайманки, улар ҳар томонлама ўйлаб қарор чиқаришлари керак. Бу ерда футболни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр мутахассислар дунёда кўп. Ким билади, агар улар менга юзланишса, балким ёрдам берарман”, - дейди Кэмпбелл.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ франциялик машҳур мураббий Лоран Блан ҳам АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.