Англия ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ ярим финалига америкалик ҳакам тайинланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

. Америкалик ҳакам Исмаил Эльфат футбол бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида Англия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди, дея хабар берилмоқда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) сайтида. Жаҳон чемпионати финалига йўлланма берувчи бу беллашув 15 июл куни Атланта шаҳрида ўтказилади ва  Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади. Эльфатга ушбу ўйинда ҳамюртлари Кори Паркер ва Кайл Аткинс ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади. Майдон четидаги тўртинчи ҳакам вазифасини италиялик Маурицио Мариани бажаради. Захира ҳакам сифатида яна бир италиялик мутахассис — Даниэле Биндони белгиланган. Исмаил Эльфат жорий жаҳон чемпионати доирасида бундан аввал ҳам бир қатор учрашувларда бош ҳакам сифатида ишлаган. У гуруҳ босқичидаги икки ўйин — Нидерландия – Япония ва Испания – Уругвай учрашувларини бошқарган, шунингдек, плей-офф босқичидаги Бразилия – Норвегия баҳсида ҳам бош ҳакам бўлган. Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финалга эса Сальвадордан бўлган ҳакам Иван Бартон бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган. Футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ва бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда. Мусобақа 19 июл куни ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!