Англия ва Қозоғистон ўйинида "Челси" юлдузи жароҳат олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Жейми Гиттенс ёшлар ўртасидаги Англия ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги Европа-2027 чемпионати саралаш учрашувида жароҳат олди.

Гиттенс мезбонлар таркибида майдонга асосий таркибда тушди. Бироқ жароҳат сабаб у тайм якунланишидан олдинёқ ўйинни тарк этишга мажбур бўлди. Учрашувдан сўнг футболчи қўлтиқтаёқда юргани кузатилган.

Ҳозирча 22 ёшли вингернинг жароҳати қай даражада экани ва унинг сафга қайтиш муддати ҳақида расмий маълумот берилмаган. 

Учрашув Англия U-21 терма жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоалар ўртасидаги илк ўйин 2025 йил сентябрь ойида Актобеда бўлиб ўтган эди ва ўшанда ҳам англиялик ёшлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинини 29 сентябрь куни сафарда Ирландияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!