Англияда 6-йўқотиш! Бу гал “Сити” юлдузи сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”нинг чап қанот ҳимоячиси Нико О'Райли Англия терма жамоасининг халқаро танаффусдаги олтинчи йўқотиши бўлди.

21 ёшли О'Райли ўтган шанба куни Миллатлар лигасида Испанияга қарши учрашувни тўлиқ ўтказган, аммо сешанба куни Чехияга қарши сафардаги баҳсни кичик жароҳати сабаб ўтказиб юборган.

Sky Sports хабар беришича, О'Райлининг ҳолатини бир неча кун кузатганидан сўнг, Англия терма жамоаси қолган учрашувларда Никони майдонга тушириш орқали таваккал қилмасликка қарор қилган.

Шу тариқа, О'Райли даволаниш учун “Манчестер Сити” ихтиёрига қайтди. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель сафдан чиққан футболчи ўрнига бошқа футболчини қўшимча равишда терма жамоага чақирмади.

Қайд этиш жоиз, бунга қадар Англия терма жамоаси Тино Ливраменто, Кобби Майну, Деклан Райс, Коул Палмер ва Маркус Рэшфорд хизматларидан ҳам маҳрум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!