Англияда 73 йиллик гол урилди

Англия Премьер лигасининг 28-турида "Манчестер Сити" клуби "Арсенал" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Рахим Стерлинг ҳисобни очди ва у 73 йил ичида июнь ойида Англия чемпионатларининг энг юқори лигасида гол урган биринчи футболчига айланди.

1947 йилнинг 14 июнь куни "Шеффилд" футболчиси Вальтер Риккет "Сток Сити"га қарши баҳсда дарвозани ишғол этган ва шундан буён, июнь ойида бошқа гол бўлмаган.

Коронавирус пандемияси туфайли март ойида қолдирилган АПЛ мусобақасига бугундан старт берилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)