Англияда атиги тўртта гол урган Хёйлунн 50 та тўп киритган Холандни менсимади

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Вест Хэм” устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Расмус Хёйлунн ҳисобни очган бўлса, Алехандро Гарначо дубль қайд этди.

Учрашувдан кейин журналистлар ўйин қаҳрамони бўлган Гарночага қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

- Алехандро,  ниҳоят сиз Эрлинг Холанд ва Винисиус Жуниор каби машҳур тўпурарлар даражасига кўтарилдингиз, ҳиссиётлар қандай?

Бу вазиятда гапга Гарначонинг ёнида турган Хёйлунн аралашди. Даниялик футболчи жамоадоши жавоб беришга имкон қолдирмади ва журналистларга “Кечирасиз, сиз айтган футболчилар ким ўзи?”, деб катта гапирди.

Қизиғи шундаки, Англияга келганидан бери анча вақт дарвозага йўл топа олмаган Расмус Хёйлун Премьер-лигада эндигина тўртта гол урди. У менсимаган Эрлинг Холанд эса, бир ярим мавсум давомида Англия чемпионатининг ўзида 51 та учрашувда 50 та тўп киритган.  

Винисиус Жуниор эса, “Реал”нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади ва кўп жиҳатлардан Хёйлунндан устун баҳоланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!