Англияда «Челси»га Сатпаевни ижарага бериш таклиф қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиялик журналист Макс Фретуэллнинг фикрича, «Челси» клуби трансфер ойнаси ёпилгунча Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевни ижарага жўнатиши керак. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

«Клубни қисқа вақт ичида жуда катта иш кутиб турибди. Чет элдаги мавсумолди йиғинлардан сўнг бир неча хулосаларга келдим: аниқ ижарага бериладиганлар — Мудрик, Эссугу, Сарр, Ансельмино, Сатпаев; аниқ сотилиши керак бўлганлар — Делап, Тосин, Келлиман, Слонина; асосий таркибда қолдириш ёки жамоа атрофида ушлаб туриш лозим бўлганлар — Жексон, Махди», — деб ёзади Фретуэлл «Х» ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, мавсумолди баҳсларда Дастан Сатпаев «Челси» таркибида тўртта ўйинда майдонга тушди. Бироқ уларнинг фақат биттасида ўйинни асосий таркибда бошлади. Шу ўйинда, «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши беллашувда (6:4) қозоғистонлик футболчи клуб учун ўзининг илк голини урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!