Англияда энг расво трансферлар аниқланди
The Athletic нашри футбол агентлари ўртасида махсус сўров ўтказиб, ёзнинг энг муваффақиятсиз трансферларини аниқлади.
Унга кўра, энг омадсиз трансфер сифатида германиялик Кай Хаверцнинг “Челси”дан “Арсенал”га ўтгани қайд этилди. “Канонирлар” ҳужумчи учун 60+5 миллион евро кўранишига харадат қилди. 24 ёшли футболчи янги жамоаси сафида бешта ўйинда бирорта самарали натижа кўрсата олмади.
Агентлар кейинги ўринга Мойзес Кайседони қўйди. “Челси” эквадорлик ярим ҳимоячи учун “Брайтон”га рекорд даражада бадал пули – 115 миллион фунт тўлаган эди.
Учинчи ўрин ҳам “Челси” билан боғлиқ. “Аристократлар” ўз тарбияланувчиси Мэйсон Маунтни “Манчестер Юнайтед”га 55+5 миллион фунтга пуллаган. Манчестерликлар “еб” қўйди.
Шунингдек, агентлар томонидан Расмус Хёйлунн (“Аталанта”дан “Манчестер Юнайтед”га), Коул Палмера (“Манчестер Сити”дан “Челси”га), Калиду Кулибали (“Челси”дан “Ал-Ҳилол”га), Ватару Эндо (“Штутгарт”дан “Ливерпуль”га) трансферларини ҳам муваффақиятсиз эканини таъкидлади.
Фикрлар