Англияда мураббий алиштириш бўйича рекорд ўрнатилди

“Ноттингем Форест” клуби Англия Премьер-лигаси тарихида бир мавсумда тўрт бош  мураббий билан ишлаган биринчи клуб сифатида ўрин оладиган бўлди.

Клуб хўжайинлари тез орада жамоана янги бош мураббий тайинлайди. Жамоа португалиялик мутахассис Витор Перейрага топширилиши кутилмоқда.

“Ўрмончилар” жорий мавсумни Нуну Эшпириту Санту бош мураббийлигида бошлаган эди. Кейин бошқарувни Анге Постекоглу қабул қилиб олди. Қисқа муддатдан кейин бош мураббийликка Шон Дайч олиб келинди.

Учала мураббий ҳам “мавсум авваолида юқори ўринлар учун курашиши кутилган жамоани инқироздан олиб чиқа олмади. Айни пайтда 27 очко билан 17-ўринда бораётган “Нотингем Форест” лигада қолиш учун курашишга мажбур бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!