Англияда такрорланмас рекорд қайд этилди

“Брайтон” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премьер-лигаси тарихида турнир ўйинларида 25 йил давомида узлуксиз майдонга тушган илк футболчи сифатида тарихга кирди.

40 ёшли футболчи АПЛдаги илк ўйинларини 2002 йилда “Лидс” сафида ўтказган бўлиб, ўшанда олтита учрашувда иштирок этган.

2025 календарь йилида Милнер “Брайтон” сафида Англия миллий чемпионати доирасида  11 та ўйинда қатнашди. У 2023 йил ёзидан буён шу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

2026 йилда эса тажрибали футболчи аллақачон икки ўйинда майдонга тушди. Милнер кетма-кет иккита турда “Бёрнли” (2:0) ва “Манчестер Сити” (1:1) билан ўйинларда иштирок этди.

Жорий мавсум бўйича Милнер ҳисобида 12 та ўйин бор, уларда у бирта гол уриб, битта голли узатма ҳам қайд этган.

Тажрибали ярим ҳимоячи  илгари “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Астон Вилла” ва “Ньюкасл” клубларида ҳам тўп сурган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!