Англияда зўр тўпурар пайдо бўлди

“Эвертон” раҳбарияти Англия премьер-лигасида тўпурарлик учун курашаётган ҳужумчи Доминик Кальверт-Льюинга ёрдам бериш учун яна бир ҳужумчи олишга қарор қилди.

Айни пайтда Ливерпуль шаҳри клуби чемпионшипда “Брентфорд” шарафини ҳимоя қилаётган Айван Тоунини таклиф қилмоқчи. Бу клуб сафига янги қўшилган 24 ёшли ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва иккита голли пас оширди.

Унинг сермаҳсул ўйини премьер-лига клубларининг эътиборини торта бошлади.

Айван беш йил олдинги мавсумда “Нькасл” таркибида премьер-лигада ўйнашга улгурган. Ҳужумчи сифатида 2018 йилда кўзга кўрина бошлади. Айнан шу йили “Питерборо” таркибига қўшилиб, “Брентфорд”га ўтгунича 76 та учрашувда 50 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 12 та голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!