Англиядаги футболчига учта клуб даъвогар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Астон Вилла»нинг ярим ҳимоячи-вингери Леон Бэйли ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча клубни тарк этиши кутилмоқда.

Бу ҳақда футбол бозори бўйича инсайдер маълумотлари билан танилган журналист Фабрицио Романо хабар берди. Унинг ёзишича, 29 ёшли ямайкалык футболчига бир вақтнинг ўзида бир неча жамоа қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Аль-Дирия», «Халл Сити» ва «Севилья» Бэйлининг трансфери шартлари бўйича маълумот сўраган, ҳозирда музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, «Халл Сити» аввалроқ ҳам Бэйлини ўз сафига қўшиб олишга уринган, аммо ўшанда клублар ўзаро келишувга эриша олмаган эди. «Астон Вилла» бу сафар футболчини сотиш вариантини кўпроқ маъқул кўрмоқда. Бэйлининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Леон Бэйли 2021 йилдан буён бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!