Англиядаги мураббийлар Гвардиола кетишини кутяпти

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этишига қарамай, Англия Премьер-лигасидаги ҳамкасблари испаниялик мутахассиснинг жорий мавсумдан кейин лавозимидан кетишини кутмоқда.

The Times нашрининг ёзишича, мураббийларнинг Гвардиола учун жорий мавсум “Манчестер Сити”даги охиргиси бўлади, деган ишонч кучаймоқда экан.

Манбага кўра, Англия чемпионати топ-клубларидан бирининг мураббийи ўтган ҳафта раҳбариятга испаниялик мутахассис мавсум охирида “шаҳарликлар”ни тарк этишига ишонишини билдирган.

Гвардиола 2016 йил ёзидан бери “Манчестер Сити” бош мураббийи ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа олти марта Англия чемпионлигини, икки марта Англия кубогини, тўрт марта Англия лига кубогини қўлга киритган. 2023 йилда Гвардиола жамоаси Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!