Англиядаги юлдузи “Реал”га ўта катта нархга ўтказмоқчи бўлишди

Англия Премьер-лигасида порлаётган “Ньюкасл Юнайтед” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг агентлари ўз мижозларини “Реал” президенти Флорентино Пересга таклиф қилишди.

Тоналининг Англияда қолиш истагига қарамай, унинг атрофидагилар футболчини Мадрид клубига жойлаш илинжида фаол иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Агентлар “Реал” раҳбариятига “Ньюкасл” ўз етакчисини 80 миллион фунт (92 миллион евро) эвазига сотишга тайёр эканини маълум қилган, бу сумма мадридликлар учун тўсиқ бўлмаслиги керак.

Манбага кўра, Тонали мадридликлар учун захира варианти сифатида кўрилмоқда. Агар “Қироллик клуби” мутасаддилари “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш имконини тополмаса, Тоналига эътибор қаратилади.

“Реал” вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирча Тонали бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти, чунки улар “шаҳарликлар” ярим ҳимоячисини қўлга киритиш имконияти юқори деб ҳисоблайди.

Жорий мавсумда Тонали «Ньюкасл» сафида 47 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва еттита голли узатма берди. Transfermarkt баҳосига кўра, италиялик футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!