Англиядан Рим яхши!

  • 25 Aug 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” тарбияланувчиси ҳисобланган Серхио Регилон фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Tecno

Айни пайтда “Тоттенхэм” аъзоси ҳисобланган ҳимоячига “Лацио” оғиз солмоқда. Римликлар бу футболчидан чап қанотни кучайтиришда фойдаланмоқчи.

“Лацио” Антонио Контега керак бўлмай қолган ўйинчини олиш учун трансферларга жуда катта маблағ сарфлаётган Англия премьер-лигаси дебютанти – “Ноттингем Форест” билан рақобатлашишига тўғри келади.

“Тоттенхэм” 25 ёшли ўйинчини ижарага қўйиб юборишга рози. Бунинг учун Регилонни оладиган клуб унинг маошини тўлиқ тўлашни ўз зиммасига олиши талаб қилинади.

Comments

You must be logged in to commet!