Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Англияга борма! "Реал" ва "Барса" Мексикадаги вундеркинд учун курашяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мескикада янги истеъдод порлаяпти

«Тихуана» клуби таркибида тўп суриб келаётган 17 ёшли мексикалик ярим ҳимоячи Хильберто Мора Англияга йўл олишни истамаяпти. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, футболчи унга жиддий қизиқиш билдираётган «Ливерпуль» таклифини қабул қилишга шошилмаяпти. Айтилишича, Мора фаолиятини Испаниянинг етакчи клубларидан бири — «Реал» ёки «Барселона» сафида давом эттиришни афзал кўряпти. 

Ҳар икки жамоа ҳам ёш истеъдоднинг ривожини диққат билан кузатмоқда.

Аввалроқ «Тихуана» ўз юлдузини тахминан 20–25 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Жорий мавсумда Мора Мексика чемпионатида еттита ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва бир бор голли пас муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ