Англияга қарши ўйин олдидан Норвегиянинг бир неча ўйинчиси касал бўлиб қолди
Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен Англияга қарши жаҳон чемпионати 1/4 финал баҳси олдидан жамоада бир неча футболчи ўзини ёмон ҳис қилаётганини маълум қилди.
- Ҳозирча фақат Йёргенда иситма бор, лекин бир неча ўйинчимизда йўтал ва ҳириллаш кузатилди. Бунинг сабаби – кондиционерлар, узоқ парвозлар, кийиниш хоналари ва шунга ўхшаш омиллар.
Делегациямизнинг ўзи 50 дан ортиқ кишидан иборат, шундай экан, ҳеч ким касал бўлмаслиги ёки бир-иккита одам шамолламаслигининг ўзи ғалати бўларди, — деди Сольбаккен учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Жаҳон чемпионати 1/4 финал босқичида Норвегия 12 июль куни Англияга қарши майдонга тушади.
Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида ўтказилмоқда. Мусобақа 11 июнда старт олган бўлиб, 19 июлда якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар