Англиялик футболчи 35 ёшида вафот этди
Англиялик ярим ҳимоячи Питер Уиттингем 35 ёшида оламдан ўтди. Бир ҳафта олдин у зинадан йиқилиб, бошидан жиддий жароҳат олган эди. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай у ҳаётдан кўз юмди.
Маълумот учун, Уиттингем "Астон Вилла" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолиятининг асосий қисмини "Кардифф" клубида ўтказди. У ушбу жамоада 400 та ўйинда майдонга тушди.
У шунингдек "Бёрнли", "Дерби Каунти" ва "Блэкберн Роверз" клубларида ҳам ўйнаган. Англия ёшлар терма жамоасида эса 17 та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар