Англиянинг 4 гранди битта ўйинчини ололмади
“Ювентус” таркибида муваффақиятли ўйнаб келаётган франциялик марказий ярим ҳимоячи Кефрен Тюрамнинг харидорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, ёзги трансферлар ойнаси даврида Англия Премьер-лигасининг тўрт гранди 24 ёшли ўйинчини олишга уриниб кўрган.
Бироқ Турин суперклуби раҳбарияти “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Челси” ва “Тоттенхэм” юборган таклифларни қабул қилмасдан, Тюрам жамоа учун муҳим ўйинчи эканини кўрсатди.
Шунингдек, “Ювентус” мутасаддилари ўйинчини сўраб, мурожаат қилган Саудия Арабистони клубларига рад жавобини бергани айтилмоқда.
Кефрен “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Ницца”да ҳам ўйнаган. “Ювентус” уни 2024 йилнинг ёзида 20,6 миллион еврога трансфер қилди. Бугунги кунда 40 миллион еврога баҳоланаётган Тюрам туринликлар билан 2029 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартномага эга.



Фикрлар