Англиянинг 6 та клуби банкротлик остонасида турибди

Англияда нуфузи жиҳатидан АПЛдан кейинги ўринда турувчи Чемпионшипнинг 6 клуби жиддий молиявий муаммоларга дуч келди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, агар ушбу жамоаларга тез орада кўмак берилмаса, улар банкротликка юз тутади.

Гап шундаки, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз жамоаларга жиддий зарар етказди. Клублар аввалгидек даромад кўрмаяпти, чунки ўйинлар томошабинларсиз ўтказиляпти. Баъзи клублар ўз ходимларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!