Англиянинг энг “қуруқ” дарвозабони аниқланди
Англия Премьер-лигасида ўз дарвозаси дахлсизлигини энг кўп сақлаб қолган дарвозабонлар аниқланди.
Унга кўра, “Эвертон” посбони Жордан Пикфорд лиганинг энг “қуруқ” дарвозабони сифатида эътироф этилди.
Тажрибали голкипер 21 та учрашувдан еттитасида гол ўтказмаган.
Пикфорддан кейин ўринларни “Ливерпуль” вакили Алиссон Бекер ва жуда кўп танқид қилинаётган “Манчестер Юнайтед” посбони Андре Онана эгаллади. Ҳар иккиси олтитадан ўйинда рақибга гол уриш имконини бермаган.
Фикрлар