Англиянинг етакчи футболчилари Тухель сабаб терма жамоага боришни хоҳламаяпти
Немис мутахассиси Томас Тухель Англия Премьер-лигаси клублари томонидан англиялик футболчиларнинг ноябрь ойидаги Миллатлар лигаси ўйинларида иштирок этишдан оммавий равишда бош тортгани учун танқидга учради. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, расмий хабарларда Англия терма жамоасининг кўплаб етакчилари ўз клубларида енгил жароҳат олганлиги ҳақида маълум қилинган, бироқ инсайдерларнинг ёзишича Премьер-лиганинг бир қанча клублари бундай қарорга келишига Тухелнинг терма жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлашининг кечикиши сабаб бўлган. Боиси, кўплаб футболчилар вақтинчалик мураббий Ли Карсли қўл остида ўйнашни истамайди.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ноябрь ойида Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинларини Греция (14 ноябрь) ва Ирландия (17 ноябрь) терма жамоаларига қарши ўтказади. Тухель эса 2025 йилнинг 1 январидан Англия терма жамоасида ишлай бошлайди. Унинг Англия терма жамоаси билан тузган меҳнат шартномаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунигача амал қилади.
Фикрлар