Англиянинг машҳур футболчисини А Серияга чақиришяпти

“Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Челси”даги сермаҳсул ўйинлари билан танилган ҳужумкор футболчи Раҳим Стерлинг илк бор легионерга айланиши мумкин.

29 ёшли юлдузга Туриннинг “Ювентус” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Жанлука ди Марционинг маълум қилишича, туринликлар ўйинчини трансфер қилиш имконияти ҳақида маълумот сўраган.

“Ювентус” ёзги трансферлар якунигача ҳужум чизиғининг ҳар икки қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клуб рўйхатида “Манчестер Юнайтед” вакили Жейдон Санчо ва “Порту”да ўйнаётган Франсишку Консейсау ҳам бор.

Раҳим Стерлингнинг “Челси” билан яна уч йиллик шартномаси бор. Transfermarkt портали тажрибали тўпурарни 35 миллион  еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!