Аниш Гири: "Жавоҳир Синдаровнинг Жаҳон кубогидаги ғалабаси кутилмаган совға бўлмади"

CHERY AUTO

ФИДЕ Жаҳон кубогида ғалаба қозонган Жавоҳир Синдаров ҳақида машхур шахматчи Аниш Гири фикр билдирди.

Tecno

"Жавоҳир Синдаровнинг ғалабаси кутилмаган совға бўлмади. У кучли ўйинчи. Дивя ҳақида ҳам айнан шундай дейиш мумкин."

"Биринчидан, 15- ва 16-ўринлар рўйхатнинг ўртаси эмас — аслида энг юқори поғоналаридан биридир. Дивя ҳам, Синдаров ҳам топ-3 бўлмаса-да, фаворитлар қаторида эди. Масалан, Аржун, Винсент, Гукеш ва, албатта, Прагг каби шахматчилар рейтингда юқори турaр эди. Аммо Синдаровнинг ғалабаси мутлақо сюрприз эмас. У жуда кучли ўйинчи. Дивя ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин."

"Менимча, бу тасодиф эмас. Агар бу турнир 100 марта ўтказилганида, улар топ-10 таликда кўпроқ марраларни эгаллаган бўларди."

"Шунингдек, икки партиядан иборат ўйин формати топ-100 даражасидаги фарқни адолатли кўрсатиш учун жуда қисқа деб ҳисоблайман. Рейтинг, албатта, муҳим, аммо бугунги кунда ўйинчилар ўртасидаги фарқ қисқа масофада сезиларли бўлиши учун жуда кичик. Бор-йўғи икки партия бўлганда, дунёнинг энг кучли юзлаб шахматчиларидан исталгани билан ўйнаши мумкин — ва фарқ деярли билинмайди. Натижа ҳақиқатан ҳам ҳақли чиқиши учун кўпроқ партиялар керак."

"Нимани назарда тутганимни мисоллар билан айтсам: масалан, Винсент Кеймер — зўр шахматчи, у Жаҳон кубоги ёки Катта Швейцарияни ютиб олиши мумкин. Аммо Синдаров ҳам шундай кучли ўйинчи. Балки Кеймер бироз кўпроқ фаворит бўлиб кўрингандир ёки Праггнинг имконияти Синдаровникига қараганда бир оз баландроқ бўлгандир."

"Агар Жаҳон кубоги минг марта ўтказилганда, Синдаров тахминан йигирма марта, Праггнанандҳаа эса қирқ марта ғалаба қозонган бўларди. Аммо мусобақа бир марта ўтди ва нима содир бўлган бўлса, айнан ўша натижа қайд этилди."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!