Анри "Бордо" раҳбариятидан 2та футболчи сотиб олишни сўради

Франциялик афсонавий футболчи Тьерри Анри бўлажак жамоаси дея айтилаётган "Бордо" клуби раҳбарияти билан баъзи масалаларда гаплашиб олмоқда.

Metro нашри тарқатган хабарга кўра Анри раҳбариятдан жамоага 2 нафар футболчи – 1та ҳужумкор ярим ҳимоячи ва 1та ҳужумчи сотиб олишни сўрамоқда. Бироқ, франциялик мутахассис бу борада қайси футболчиларни назарда тутгани маълум эмас.

Маълумотларга қараганда “Бордо” Анрини янги ҳафтада бош мураббий сифатида расман оммага таништириши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!